Сербия мураббийи Влахович ёзда «Барселона»га боришини айтди
«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович яқин орада клубини ўзгартириши мумкин. 26 ёшли футболчининг шартномаси мавсум якунида тугайди ва италияликлар уни узайтириши эҳтимоли паст — сербиялик форвард эркин агент мақомида бозорга чиқади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сербия терма жамоаси фитнес-мураббийи Душан Иличнинг айтишича, Влахович келаси ёзда «Барселона» сафига эркин агент сифатида қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри унинг фикрларини келтирди.
Влахович 2022 йил бошидан бери «Ювентус»да тўп суриб келмоқда. Миш-мишларга кўра, каталонияликлар ҳужумчини Роберт Левандовскийга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда, поляк юлдузнинг амалдаги шартномаси ҳам мавсум якунида якунига етади.
