Алонсо Сафонов ПСЖда меҳнати билан ҳурмат қозонди
ПСЖнинг собиқ дарвозабони Жером Алонсо парижликлар россиялик голкипер Матвей Сафоновни жамоада қандай қабул қилаётгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Алонсонинг айтишича, у эшитган маълумотларга кўра Сафоновни жамоа ичида жуда яхши кўришади. Унинг меҳнаткашлиги, айниқса Доннарумма жамоада бўлган даврда ҳам тинмай ишлагани ва мақсад сари қатъий интилгани ҳаммани ўзига ром этган.
Жорий мавсум Франция Лига 1 мусобақасида 26 ёшли дарвозабон тўртта учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди.
Сафонов ПСЖга 2024 йил ёзида «Краснодар»дан ўтган. Томонлар ўртасидаги шартнома 2029 йил июн ойи охиригача амал қилади, футболчининг бозор баҳоси 15 млн еврога тенг деб кўрсатилмоқда.
