Хетафе куздаги илк ғалабани олиб, топ-10га кўтарилди
Испания Ла Лигаси якшанба кунги баҳсида «Алавес» ўз майдонида «Хетафе»ни қабул қилди. Меҳмонлар чемпионатдаги саккиз ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйди — «Хетафе» Ла Лигада охирги марта 28 ноябр куни ютганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Мендисорроса» стадионидаги учрашувда барча голлар танаффусдан кейин урилди. 53-дақиқада Луис Васкес ҳисобни очди, 72-дақиқада эса Мауро Арамбарри пеналтидан фарқни иккитага етказди — 0:2.
Ушбу уч очко «Хетафе»га турнир жадвалида кескин сакраш қилиш имконини берди: жамоа 17-ўриндан 10-поғонага кўтарилди. Зич рақобат давом этаётган ҳудудда «Алавес» ҳозирча 11-ўринда, бироқ турдаги барча ўйинлар ҳали якунга етмаган.
