Лапорта Бернал ва Касадо жамоада қолишини тасдиқлади
“Барселона” президенти Жоан Лапорта ярим ҳимоячилар Марк Бернал ва Марк Касадонинг келажаги борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Ҳар икки футболчи ҳам каталон клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Лапортанинг таъкидлашича, на Бернал, на Касадо жамоани тарк этади: клуб уларга ишонади ва келгуси режаларида муҳим ўрин ажратган.
Жорий мавсумда 18 ёшли Бернал барча мусобақаларда 15 ўйинда майдонга тушиб, битта голли пас муаллифи бўлди. 22 ёшли Касадо эса 21 учрашувда қатнашиб, битта ассист қайд этди.
Ла Лиганинг 21-туридан сўнг “Барселона” 52 очко билан турнир жадвалида пешқадам бормоқда. Энг яқин таъқибчисидан устунлик эса бир очкони ташкил этади.
