ПСЖ аутсайдер Аусер билан ўйинда қийналиб ғалаба қозонди
Франция чемпионатининг 19-турида ПСЖ сафарда тушиб кетиш зонаси атрофида юрган Аусерга қарши осон бўлмаган синовдан ўтди. Парижликлар рақиб майдонида кўп меҳнат эвазига минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув давомида Бредли Баркoла бирин-кетин вазиятлардан фойдалана олмай, энг омадсиз футболчи сифатида кўзга ташланаётганди. Бироқ Усмон Дембеле захирадан майдонга тушгач, Баркoла жонланиб кетди ва айнан шу дуэт 79-дақиқада ғалаба голини яратди.
Шу билан бирга, ПСЖ таркибида айрим футболчилар ўйинини оқлай олмади. Манба баҳосига кўра, энг кўп эътирозлар марказий ҳужумчи Гонсалу Рамушга билдирилди: у 62-дақиқада Дембеле билан алмаштирилганидан норози бўлди, аммо унинг ўзи ҳам ўйин давомида етарли даражада самарали ҳаракат қила олмади.
Яна бир танқид ўнг қанотда ҳаракат қилган Уоррен Заир-Эмерига қаратилди. Иккинчи бўлимда Аусер айнан унинг зонасидан бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштирди, рақиб футболчилари эса дриблингда Заир-Эмерини кўп марта ортда қолдирди.
Ҳимоя марказида ўйнаган Илия Забaрный ва Лукас Бералдо ҳам хатоларсиз ўйнай олмади. Улар Заир-Эмерининг камчиликларини ёпишга уринган пайтларда ҳам Аусер ҳужумчиларини жарима майдонида назорат қилишда муаммолар кузатилди, Бералдо эса эпизодларнинг бирида хатони бевосита жарима майдони ичида қилиб қўйди.
