ПСЖ дарвозабони Сафонов жароҳатидан сўнг тез орада қайтади
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Қитъалараро кубок финалидан кейин клубнинг тиббий бўлими назоратида қолмоқда. Ўша учрашувдан кейинги пеналтилар сериясида у тўртта зарбани қайтарган, бироқ қўлидан жароҳат олганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sport24 хабарига кўра, Сафоновнинг қўлидан олинган сўнгги текширувлар ижобий натижа берган. Россиялик посбон яқин кунларда ПСЖнинг умумий машғулотлар гуруҳига қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сешанба куни ПСЖ Чемпионлар лигасида “Спортинг”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу баҳсдан сўнг Францияда парижликларнинг асосий дарвозабони Люка Шевальега нисбатан танқидлар янгради.
ПСЖ навбатдаги ўйинини 23 январ, жума куни сафарда “Осер”га қарши ўтказади.
