Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Гвардиола Ҳусановни мақтади: «Сити»да узоқ йиллар қолади, албатта...

0

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва профессионал муносабатига жуда юқори баҳо берди. Испаниялик мутахассис бу гал фақат майдондаги ҳаракатларни эмас, балки футболчининг характерини ҳам алоҳида таъкидлади.

Гвардиола айтишича, у матбуот ва мухлислар орасидаги баҳоларни ҳам ўқиб чиққан. Ва у ердаги мақтовлар бекорга эмас: Ҳусанов ҳақиқатан ҳам юқори савияда. Мураббийнинг фикрига кўра, жамоада унга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ — охирги ўйинда ҳам, ундан олдинги баҳсда ҳам у ишончли, собитқадам ва тартибли ўйнаган. «Сити» штаби эса бу барчасидан мамнун.

"Матбуотни ўқиб кўрдим, Ҳусановни қандай мақташаётганини. Улар ҳақ! У жуда юқори даражада. Бизда унга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ. Охирги ўйинда ҳам, ундан олдингисида ҳам у ажойиб ҳаракат қилди. Биз жуда мамнунмиз", — дея таъриф бериб ўтди испаниялик мураббий.

Энг қизиғи, Гвардиола Ҳусановни айнан қийин пайтдаги хулқи учун ҳам ажратиб кўрсатди. У «Арсенал»га қарши ўйиндан кейин бир ойга яқин майдонга тушмаганига қарамай, машғулотларда ҳам, кийим алмаштириш хонасида ҳам ўзини жуда тўғри тутган. Мураббийнинг таъкидлашича, айнан шу жиҳат футболчининг кимлигини кўрсатиб беради: сабр, интизом, жамоавий муҳитда тўғри позиция.

"Айниқса, у "Арсенал"га қарши ўйиндан кейин бир ой давомида майдонга тушмаганига қарамай, машғулотларда ва кийим алмаштириш хонасида ўзини қандай тутганини кўрсангиз эди. Ана шу жиҳат Ҳусановни белгилаб беради", — деди Гвардиола.

Гвардиола бу етуклик тасодиф эмаслигини ҳам қўшимча қилди. Унингча, Ҳусановга ота-она тарбияси, Ўзбекистонда олган футбол асоси, кейин Франциядаги ойлар катта таъсир қилган. Шундан кейин эса у тўғридан-тўғри Премьер лиганинг энг оғир талаблари бор клубига — «Манчестер Сити»га келди. Бу катта сакраш, осон бўлмаган ўзгариш. Лекин Ҳусанов бу босқичда “шовқин” қилмади: тинглади, ўрганди, мослашди.

Испаниялик мутахассис яна бир муҳим нуқтани урғулади: Ҳусановнинг жисмоний тайёргарлиги жуда юқори. Бу марказий ҳимоячи учун ҳал қилувчи омил — дуэлларда чидам, тезлик, позиция, 90 дақиқа давомида барқарорлик. Гвардиоланинг ишончига кўра, Абдуқодир «Сити»да марказий ҳимоячи сифатида кўп йиллар ўйнаши ва энг юқори даражада қолиши мумкин.

"Албатта, унинг жисмоний ҳолати жуда юқори даражада. "Манчестер Сити"да марказий ҳимоячи сифатида кўп йиллар давомида ўйнайди ва энг юқори савияда. У қандай даражага чиқади? Бу фақат унинг ўзига боғлиқ, бошқа ҳеч кимга эмас", — дея таъриф бериб ўтди испаниялик мураббий.

Мураббий якунда энг тўғри гапни айтди: Ҳусанов қанчалик баланд даражага чиқади — бу фақат унинг ўзига боғлиқ. Ҳозир эса сигнал аниқ: Гвардиола уни кўряпти, ишоняпти ва қадрлаяпти. Мухлислар учун бу — оддий мақтов эмас, катта йўлнинг бошланиш белгиси.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net