Роналду 35 млн еврога тушган ҳашаматли уйини якунлади
Криштиану Роналду навбатдаги дабдабали лойиҳасини якунига етказди. A Bola нашри Daily Expressга таяниб хабар беришича, беш карра “Олтин тўп” соҳибининг Кашкайишдаги янги ҳашаматли уйи қуриб битказилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қурилиш ишлари уч йилдан ортиқ давом этган. Бу Португалиядаги энг қиммат резиденциялардан бири бўлиб, унда саккизта ётоқхона, ёпиқ ва очиқ сузиш ҳавзалари, автомобиллар коллекцияси учун ер ости гаражи ҳамда ҳатто олтиндан ясалган кранлар бор.
Ма’лумотларга кўра, Роналду мазкур уйи учун тахминан 35 миллион евро сарфлаган. Бу сумма португалиялик юлдуз учун муаммо эмас: матбуот ёзишича, у “Ал-Наср”даги бир мавсумда қарийб 200 миллион атрофида даромад олади.
