Француз футболчиси Таиландда селфи пайтида ҳалок бўлди
Таиландда фожиа юз берди: таътилни севгилиси билан ороллардан бирида ўтказаётган ёш француз футболчиси Алексис Вергос машҳур На Муанг 2 шаршарасига сайр қилишга борди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жуфтлик шаршара яқинида селфи олишга уринган пайтда сирпанчиқ тошлардан йиқилиб кетган. Қиз омон қолган ва телефон орқали қутқарувчиларга қўнғироқ қилишга улгурди, бироқ футболчини қутқариб қолишнинг имкони бўлмади.
Марҳум футболчи тўп сурган «Кимпера» клуби матбуот хизмати Алексис Вергоснинг вафоти ҳақидаги хабарни тасдиқлади.
