«Навбаҳор»дан 9 нафар футболчи кетди: клуб баёноти
«Навбаҳор» футбол клуби матбуот хизмати жамоадан 9 нафар футболчи кетгани ҳақида маълумот берди. Клубнинг баёнотида, ҳозирда мавсумлар оралиғидаги танаффус пайти туфайли, жамоалар таркибида ўзгаришлар бўлиши табиий эканлиги айтилган.
Баёнотга кўра, якунланган мавсумда «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилган футболчилардан: Умиджон Эргашев, Игор Габриел, Аугусто Педро, Риан Исламов, Гилерме Гудеш, Жулио Cезар, Жамшид Болтабоев, Азимжон Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров жамоани тарк этган.
Клуб уларга «Навбаҳор»даги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдириб, келгусида омад ва муваффақиятлар тилади. Шундай қилиб, жамоа янги мавсумга янги қўшилган футболчилар билан тайёргарлик кўришга ҳаракат қилади.
