Родриго «Реал»ни тарк этиш бўйича қарор қабул қилди
Мадриднинг «Реал» клубида тўп сураётган бразилиялик ҳужумчи Родриго келажаги борасида муҳим қарор чиқарди. Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, футболчи ҳозирда икки агентлик билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбада айтилишича, Родриго йирик трансферларни амалга ошира оладиган кучли агентлик билан ишлашни истайди. Таъкидланишича, у бир неча йилдан бери агент хизматида фойдаланмай келган.
Маълумотларга кўра, Родриго жорий мавсумни «Реал» сафида якунлайди, бироқ ёзда клубни тарк этади. Энг эҳтимолий йўналишлар сифатида «Манчестер Сити» ва «Арсенал» тилга олинмоқда, шунингдек «Ливерпул» ҳам футболчи учун курашга қўшилиши мумкин.
Родриго 9-январ куни 25 ёшга тўлади. Transfermarkt портали бразилиялик ҳужумчини 60 миллион евроқа баҳоламоқда.
