Де Дзерби Франция Суперкубоги Кувайтда ўтишига қарши
«Марсел» бош мураббийи Роберто Де Дзерби Франция Суперкубоги борасидаги фикрини билдирди. Навбатдаги баҳс 8-январ куни Кувайтда бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, у аввалги позициясида қолади: унингча, Франция Суперкубоги мос равишда ўша мамлакатнинг ўзида, клублар мухлислари кўз ўнгида ўтказилиши керак.
Шу билан бирга Де Дзерби жамоаси билан Кувайтга боришини айтди: бу унинг ишининг бир қисми ва улар ушбу ўйинда қатнашишдан фахрланишади. Мураббий масала Кувайтга нисбатан эмаслигини, мезбонлар уларни энг яхши тарзда кутиб олишини, бироқ ғоянинг ўзига қарши эканини қўшимча қилди.
Суперкубок учун баҳсда «Марсел»нинг рақиби «ПСЖ» бўлади.
