Пономарёв ЖЧ кенгайтирилишини танқид қилди ва ФИФАни айблади
Ҳимоячи сифатида тўп сурган собиқ футболчи Владимир Пономарёв ФИФА Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони кўпайтирилаётганига муносабат билдирди. 32 терма жамоа қатнашган етти турнирдан сўнг мундиаль илк бор 48 жамоани бирлаштиради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Пономарёвнинг фикрича, ФИФА бу қарор билан ўйинлар сонини кўпайтириб даромад олишни кўзлаган, бироқ аксинча натижа бўлиши мумкин. У кучсиз жамоаларга йўл очилиши мусобақага бўлган қизиқишни пасайтиришини таъкидлади.
Аввал ЦСКА ва Совет Иттифоқи терма жамоасида ўйнаган Пономарёв рейтинги паст жамоалар мундиальда сезиларли натижа кўрсатишига ҳам шубҳа билан қаради.
2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада июн—июл ойларида бўлиб ўтади.
