Гвардиола «Сандерленд»нинг мавсумини жуда юқори баҳолади
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг навбатдаги учрашуви олдидан «Сандерленд» ҳақида илиқ фикр билдирди. 19-тур доирасидаги баҳс 1-январ куни соат 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гвардиоланинг айтишича, «Сандерленд» элитага қайтгач, таркибни сақлаб қолиш йўлини ҳам танлаши мумкин эди, бироқ клуб кескин янгиланишга бориб, 14 нафар футболчини олиб келди. Унинг таъкидлашича, бундай ўзгаришларга мослашиш осон эмас, аммо Режи Ле Брис бу вазифани уддалаган ва жамоанинг ҳозирги ўрни бунинг исботидир.
Ҳозирда «Сандерленд» 28 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда, «Манчестер Сити» эса 40 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди.
