Мареска «Челси» билан келиша олмади ва сабаб ошкор бўлди
«Челси» раҳбарияти бош мураббий Энцо Мареска билан ҳамкорликни якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда пайшанба куни расман эълон қилинди. ОАВда 2025 йилнинг сўнгги ҳафталарида кўп муҳокама қилинган низо томонлар томонидан барибир бартараф этилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Низаар Кинселланинг хабар беришича, италиялик мутахассис клубдан етарли даражада қўллаб-қувватлов кўрмаётганидан норози бўлган. Мареска трансферлар бўйича «Арсенал»даги Микел Артета каби катта ваколатлар берилишини истаган — «канонирлар» устози футболчиларни сотиб олиш ва сотиш масалаларида ҳал қилувчи сўзни айтиш ҳуқуқига эга.
Манбага кўра, Мареска ўрнини яқин орада «Страсбург» бош мураббийи Лиам Розенньор эгаллаши мумкин.
