Габриэл АПЛда «Арсенал» ҳимоячилари рекорди томон яқинлашди
Лондоннинг «Арсенал» клуби марказий ҳимоячиси Габриэл дос Сантос жамоа тарихидаги муҳим натижага янада яқинлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи «Астон Вилла»га қарши баҳсда гол урди. Сешанба куни ўтган учрашувда «канонирлар» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу билан Габриэлнинг АПЛ доирасида «Арсенал» сафидаги голлари сони 19 тага етди ва у клуб тарихида марказий ҳимоячилар орасида иккинчи ўринга кўтарилди. Рекорд ҳамон француз Лоран Коселнийга тегишли — 22 гол. Учинчи поғонада Томас Вермален 13 гол билан бормоқда.
Габриэл 2020 йилдан бери «Арсенал» шарафини ҳимоя қилади. Жорий Англия чемпионати мавсумида 28 ёшли футболчи 13 учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди.
