Криштиану Роналду 2025 йилда 40-голини урди
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду 2025 йил давомида урган голлари сонини 40 тага етказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
40 ёшли футболчи Саудия Арабистони чемпионатининг шанба кунги учрашувида «Ал-Аҳдуд» дарвозасини икки бор ишғол қилди. Баҳс 3:0 ҳисобида якунланди. Шу тариқа Роналду барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда, 2025 йил бошидан бери 40 та гол урди. У Европани тарк этганидан кейин кетма-кет учинчи мавсум бу маррага етди.
«Ал-Наср» 10 турдан кейин 30 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва ҳозирча бирор марта ҳам очко йўқотгани йўқ. Жамоа йил якунидаги сўнгги ўйинини 30 декабр куни «Ал-Иттифоқ»га қарши ўтказишни режалаштирмоқда.
