Букайо Сака АПЛда «Арсенал»нинг энг яхши ассистентлари бешлигида
Лондоннинг «Арсенал» клуби вингери Букайо Сака АПЛ тарихида жамоасининг энг кўп голли узатма берган футболчилари рўйхатида 5-ўринга кўтарилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
24 ёшли англиялик футболчи шанба куни «Брайтон»га қарши ўйинда Мартин Эдегорга ассист муаллифи бўлди. Учрашув «канонирлар»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Squawka маълумотига кўра, Сака Аарон Рэмзини ортда қолдириб, «Арсенал» сафида АПЛдаги ассистлари сонини 47 тага етказди.
Унинг олдида Деннис Бергкамп (94), Тьерри Анри (74), Сеск Фабрегас (70) ва Месут Озил (54) қайд этилган.
Букайо Сака 2019 йилдан буён «Арсенал»нинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда. У АПЛда жами 211 та учрашувда майдонга тушиб, 57 та гол ҳам урган.
