Гвардиола АПЛда етакчиликка чиққан «Сити» ҳақида гапирди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионатининг 18-туридан кейин жамоасининг турнир жадвалидаги ҳолати юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, жамоа 18 та ўйин ўтказиб, биринчи даврани якунлади ва иккинчи даврада ҳам бугунгидек қийин баҳслар кўп бўлади. У АПЛ тобора мураккаблашиб бораётганини таъкидлаб, энг муҳими юқори ўринларда қолиш эканини қўшимча қилди. Гвардиола бугунги натижа — ғалаба ёки мағлубият — мавсум тақдирини ҳал қилиб қўймаслигини, олдинда ҳали кўплаб учрашувлар борлигини айтди.
27 декабр куни бўлиб ўтган «Ноттингем Форест» — «Манчестер Сити» учрашуви Гвардиола жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. «Сити» АПЛ жадвалида пешқадам бўлиб турибди, бироқ иккинчи ўриндаги «Арсенал»нинг битта захира учрашуви бор.
