Титов «Арсенал» ва «Брайтон» ўйинига тахмин билдирди
Англия чемпионатининг 18-турида Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан собиқ «Спартак» футболчиси Егор Титов ўз прогнозини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Титовнинг фикрича, 2:0 ҳисобидаги ғалаба ёмон натижа эмас, бироқ «Арсенал» Рождестводан кейин мухлисларини янада кўпроқ голлар билан хурсанд қилиши мумкин. У «канонирлар» ҳужумда кўп вазият яратаётганини таъкидлаб, (-2) фора билан «Арсенал» фойдасига тикишни танлади.
«Арсенал» — «Брайтон» учрашуви бугун, 27 декабрь куни Лондондаги «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 20:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
17 турдан сўнг «Арсенал» АПЛ жадвалида пешқадам бўлиб турибди, «Брайтон» эса 10-ўринда бормоқда.
