Титов «Челси» – «Астон Вилла» ўйинига прогноз берди
Англия чемпионатининг 18-тур марказий учрашувида лондонлик «Челси» Бирмингемнинг «Астон Вилла» жамоасини қабул қилади. Ушбу қарама-қаршилик ҳақида Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Егор Титов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Натижани олдиндан айтиш қийин, аммо жамоалар гол алмашиши керак. “Вилла” мунтазам равишда гол ўтказиб юборади.
“Челси”да эса таркиб барқарор эмас, уларнинг ҳимояси ва дарвозабонига мен умуман ишонмайман», — дея Титовнинг сўзларини «РБ Спорт» келтиради. «Челси» – «Астон Вилла» учрашуви шанба, 27 декабрь куни «Стэмфорд Бридж» стадионида бўлиб ўтади.
Бошланғич ҳуштак Москва вақти билан 20:30 да янграйди. Бугунги ҳолатга кўра, мезбонлар АПЛда бешинчи ўринда бормоқда, меҳмонлар эса учинчи поғонани эгаллаб турибди.
