«Наполи» Мастантуоно учун «Реал»га 50 млн евро таклиф қилмоқчи
Defensa Central хабарига кўра, Италия топ-клуби раҳбарияти Мастантуонони сотиб олиш учун 50 миллион евро ажратишга тайёр. «Реал» эса янги футболчиси билан хайрлашишни режалаштирмаяпти ва мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам унга таянишни истайди.
Жорий мавсумда аргентиналик футболчи «Реал» сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Франконинг клуб билан шартномаси 2031 йил ўрталаригача мўлжалланган.
