Кулибали Саудия Арабистонига кўчганидан афсусланмаётганини айтди
"Саудия Арабистонини танлаб, тўғри қарор қилдим. Биринчидан, ҳозир менда қўшимча бўш вақт бор, иккинчидан эса, ватани Сенегалга ёрдам бериш учун шундай даромад топиш имконияти пайдо бўлди", — дея Кулибалининг сўзларини calcionapoli1926.it келтиради.
Кулибали 2014–2022 йилларда "Наполи" шарафини ҳимоя қилган. Ҳозир у Саудия Арабистонида "Ал-Ҳилол" сафида ўйнамоқда.
