Аморим Лисандро Мартинесни «топ даражадаги» футболчи деб атади
«Бугун Мартинес топ даражадаги футболчи бўлиб қолаётганини кўрсатди. Баъзан одамлар унинг бўйи баланд эмаслиги сабаб жарима майдони ичида ҳимоялана олишига шубҳа қилишади, аммо бугун у таркибида бўйи баланд футболчилар кўп бўлган “Ньюкасл”га қарши ҳақиқатан ҳам жуда яхши ўйнади», — дея португалиялик мураббийнинг сўзларини UtdReport келтиради.
Эслатиб ўтамиз, февраль бошидан ноябрь охиригача Лисандро Мартинес оғир жароҳати сабаб майдонга тушмади.
