«Барселона» иккинчи дарвозабон сифатида тер Штегенни танлади
Журналист Адриа Альбетс хабар беришича, агар испаниялик посбон жароҳат олса, майдонга тер Штеген тушади. Ҳозирча Гарсиядан кейинги дарвозабон позицияси учун устувор танлов айнан немис ҳисобланади.
Яқинда Марк-Андре тер Штеген июндан бери сафдан чиқарган жароҳатини даволаб, сафга қайтди. 33 ёшли «кўк-анорранглилар» сардори бир учрашув ўтказишга улгурди: у Испания кубогида «Депортиво Гвадалахара»га қарши ўйинда (2:0) асосий таркибда майдонга тушди.
