Перес Зиданни "Реал"га қайтаришни истамоқда
Бироқ бу режани амалга ошириш учун Зинедин Франция терма жамоасидаги ишидан воз кечишига тўғри келади. Мутахассис 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан кейин миллий жамоани бошқаришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Зидан бошчилигида "Реал" УЕФА Чемпионлар лигасида кетма-кет уч марта ғолиб чиққан. Ҳозирда "қаймоқранглилар" бош мураббийи лавозимини испаниялик Хаби Алонсо эгаллаб турибди.
У жамоани 2025 йил ёзидан бери бошқариб келмоқда.
