Аморим «Манчестер Юнайтед» ғалабасидан кейин фикр билдирди
«Қарғалар» тўпга кўпроқ эгалик қилди ва дарвозага кўпроқ зарба берди, бироқ мағлубиятдан қутула олмади. «Бугун ҳаммамиз азоб чекишимизга тўғри келди, жуда қийин бўлди.
Ўйлайманки, биринчи бўлимни яхши ўтказдик, иккинчисида эса шунчаки ҳимояландик ва ҳужумда Куньяга таяниб ўйнадик. Бу қимматли ғалаба.
Яхши ўйин кўрсатганимизга қарамай, уч очкони ола олмаган учрашувларимиз кўп бўлган. Бугун эса ҳаммаси аксинча бўлди.
Жамоа бирлашиб курашди ва натижага эришди», — деди Аморим. «Қизил иблислар» АПЛнинг 18 туридан сўнг 29 очко жамғариб, турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди.
