Васкес: "Байер" футболчилари мендан "Реал" ҳақида сўрайди
"Байер" футболчилари ҳақиқатан ҳам мендан "Реал" ҳақида сўрайди. Ташқаридан ҳамма кўриб турибди: "Реал" — дунёдаги энг йирик клуб", — дея 34 ёшли футболчининг сўзларини Diario AS келтирди.
Лукас Васкес "фармацевтлар" сафида олти учрашув ўтказиб, битта голли узатма муаллифи бўлди. Аввал вингер позициясида ҳам ўйнаган қанот ҳимоячиси "қироллик" клуби сафида 400 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.
