Саидёқуб Қаҳрамонов АҚШдаги катта жангда шонли ғалабага эришди
Уч раунддан иборат кескин тўқнашувда ҳар икки жангчи ҳам шижоат ва чидамни намоён этди. Учинчи раунднинг ўрталарида Қаҳрамоновнинг техник ва стратегик устунлиги яққол кўзга ташланди. Рақибнинг юзида аниқ зарбалар натижасида жиддий шикастлар пайдо бўлди. Шунга қарамай, Касерес жангни тўхтатишни истамади ва охиригача кураш олиб борди.
Баҳс якунлангач, ҳакамлар якдил қарор билан ғалабани Саидёқуб Қаҳрамоновга топширишди. Бу ғалаба нафақат унинг жисмоний тайёргарлиги, балки ментал бақувватлигини ҳам исботлади.
Маълумот ўрнида, Қаҳрамонов аввалроқ UFC’да ҳам ўзини синовдан ўтказган. У жаҳон аренасида юзлаб мухлислар эътирофига сазовор бўлган ўзбекистонлик жангчилардан бири ҳисобланади. Бу сафарги ғалаба эса унинг янада юқори поғоналарга кўтарилишида муҳим босқич бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ҳозирда Саидёқуб АҚШда фаол машғулотлар олиб бормоқда ва келажакда янада нуфузли турнирларда иштирок этиши кутилаяпти. Унинг бугунги муваффақияти юртимиз аралаш жанг санъати тарихида яна бир ёрқин саҳифани очди.