ЕЧЛ. "Бенфика" ва "Ювентус" голлар "шоуси"ни уюштириб берди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Европа Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида «Бенфика» ўз майдонида «Ювентус»ни қабул қилди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Антонио Сильва ҳисобни очди. Бир неча дақиқадан сўнг Душан Влаҳович мувозанатни тиклади. Туринликларнинг қувончи кўпга чўзилмади. 28-дақиқада Жоау Мариу пенальтини аниқ амалга оширди. 35-дақиқада Рафа Сильва ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Иккинчи бўлим бошида Сильва дублни расмийлаштирди. 77-дақиқада Аркадиуш Милик, 79-дақиқада Уэстон Меккенни туринликлар сафида тўп киритди, бироқ бу голлар «Ювентус»ни мағлубиятдан қутқариб қололмади. "Бенфика" - "Ювентус" учрашуви видеошарҳини қуйида томоша қилинг.