Туркияда мактаблар 6 сентябрдан очилади
– Биз мактабларни 6 сентябрь куни очишга қарор қилдик, – дейди Зиё Селчуқ. – Бу йўналиш бўйича Таълим вазирлиги барча саъй-ҳаракатларни ишга солади. Бугунги кунда «агарда….», деган вариантлар муҳокама қилинмаяпти. Бизнинг мақсад мактабларни очиш.
Вазирнинг сўзларига қараганда, мактабларни очишга тайёргарлик кўриш жараёнида асосий эътибор таълим муассасаларини дезинфекциялашга қаратилмоқда. Ўқувчиларнинг Ота-оналар ассоциацияси (Veli Der) мактабларда машғулотларни тиклаш кампаниясини бошлаб юборган эди. Уларнинг фикрича, болаларнинг масофадан туриб дарс олиши самара бермас экан.