Велосипед ўғриси қўлга олинди
2021 йил 17 май куни Марғилон шаҳар, Ёрқин МФЙ, Мустақиллик кўчаси 341-уйда яшовчи фуқаро М.С.Тожибоев шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2021 йил 17 май куни соат 07:30 ларда ўзига тегишли бўлган 2.500.000 сўмлик велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдириб номаълум шахсни аниқлаб етказилган зарарни қоплашда амалий ёрдам сўраган.
Вазирлик ТҚҲБ ва Фарғона вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-техник тадбирлари давомида ушбу жиноятни, Марғилон шаҳар, Увайсий МФЙ, Тошкент кўчаси, 14-уйда яшовчи 1987 йилда тўғилган муқаддам бир нечи мартда судланган шахс содир этганлиги аниқланди.
Гумонланувчи ўта хавфли рецидивист бўлгани сабаб унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ Тезкор қидирув ҳамкорлиги бошқармаси