Яна антирекорд: касаллик юқтириш бўйича ҳам, ўлимлар сони бўйича ҳам — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 843 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 556 нафарга етди, 8 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда. 2021 йил 27 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126627 (+843) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 21 нафари Андижон вилоятида, 21 нафари Бухоро вилоятида, 89 нафари Жиззах вилоятида, 24 нафари Қашқадарё вилоятида, 18 нафари Навоий вилоятида, 31 нафари Наманган вилоятида, 85 нафари Самарқанд вилоятида, 27 нафари Сирдарё вилоятида, 95 нафари Сурхондарё вилоятида, 75 нафари Фарғона вилоятида, 56 нафари Хоразм вилоятида, 98 нафари Тошкент вилоятида, 123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бундан ташқари, кеча кун давомида 556 нафар кишида пневмония аниқланди. Касалликдан соғайганлар жами 121145 (+825) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 853 нафарни ташкил қилди.