Қарши туманидаги боғчада 12 та «ўлик жон» топилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Куни кеча Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардонов тизимдаги «ўлик жон»лар, ишламайдиган, аммо маош олаётган ходимлар фош этилаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизматига таяниб «Nasafnews» хабар берди. «Биргина Қарши туманидаги 12-Давлат мактабгача таълим ташкилотида 12 та «ўлик жон» топилди. Эшитаяпсизми, 12 та! Бу ишни қилиш учун одамнинг виждони ўлик бўлиши керак, назаримда», — дея таъкидлаб ўтган А.Алимардонов.