Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Июль
2021

Аномал иссиқ: Ҳукуматдан жазирамада ишлаётганларга енгиллик бериш сўралди

0
Аномал иссиқ: Ҳукуматдан жазирамада ишлаётганларга енгиллик бериш сўралди

Шу кунларда Ўзбекистон ва минтақада аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 46-47 даражагача етди.

Ўзбекистон Гидрометеорология марказига кўра, бу сўнгги 150 йилдаги энг иссиқ ёздир. Сўнгги 3 йилда ёзги ҳаво ҳароратининг муттасил кўтарилаётгани қайд этилмоқда.

1 июлдан бери ҳаво ҳарорати кескин ошиб бораётгани, шаҳарлар ҳамда саноат тузилмаларида электр узилиши билан боғлиқ қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Бундан ташқари, жамоатчилик фаоллари ва айрим депутатлар, аномал об-ҳаво шароитида ишлаётган ишчи ходимларнинг иш соатларини эрталабки ва кечки салқинга кўчириш таклифини ҳам билдирди.

8 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Ўзгидромет” ташкилоти раҳбари, ноқулай об-ҳаво пайтида ишловчиларга енгиллик бериш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилганини маълум қилди.

Ўзбекистон гидрометеорологларга кўра, мамлакатдаги бу йилги жазирама иссиқ ва умуман сўнгги йилларда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгараётгани глобал миқёсда тезлашиб бораётган “иссиқхона эффекти” жараёнига боғлиқдир.

Гидрометеорология маркази берган маълумотга кўра, 7 июль куни Навоий ва Бухоро вилояти айрим кузатув станцияларида термометр кўрсаткичлари максимал +47 даража иссиқни кўрсатган.

 

8-июль куни эса, иссиқ ҳаво оқими шарққа силжиб, бугун аҳолиси зич яшовчи регионларда ҳам ҳаво ҳароратининг янада исиши яққол кузатилган.

Ўзбекистонда иссиқ-совуққа чидамайдиган энг ожиз тизим эса яна энергетика тизими бўлиб қолмоқда.

Жазирмада пойтахтда тез-тез электр узилмоқда - 7 июль куни қоқ тушда Тошкент метросининг 3 та бекатида чироқ ўчиб, зулмат чўккан тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

 

Метрополитен маъмурияти, 7 июль соат 12:55 – 13:05 оралиғида Тошкент шаҳар электр таъминоти тизимида юзага келган носозлик сабабли метрополитеннинг “Чилонзор”, “Юнусобод” ва “Ўзбекистон” бекатларида чироқ ўчганини маълум қилди.

Энергетика вазирлиги эса, ёзда бу таҳлит тез электр узилаётганини аномал иссиққа боғлади ва бу шароитда аҳолининг электр энергиясига бўлган бир кунлик эҳтиёжи 223 млн. кв/соатга етганини маълум қилди. 

Ташкилот расмий баёнотига кўра, жами иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилаётган электр токи ҳажми 173 млн. кв/соатдир.  

Энергетика вазирлигининг бу жавоб тармоқларда яна танқидларга сабаб бўлди. Зотан, вазирлик энергетика таъминотидаги узилишларни қишда аномал совуқ, ёзда эса аномал иссиққа боғлаш билан чекланмоқда. Бу ташкилотга энергетик муаммоларни ҳал қилиш учун берилаётган улкан маблағлар ҳисобига оид жамоатчилик саволлари эса ҳануз очиқ қолмоқда.

 

Нафақат кундузи, балки тунлари ҳам ҳароратнинг тушмаётгани, кўпроқ шаҳарлар аҳолисини қийнамоқда.

Пойтахтда аёллар, болалар ва кексалар кўпқаватли уйлардаги дим ҳаводан қочиб, шаҳар фонтанлари ва боғларида жон сақламоқда.

Айни пайтда яна шу иссиқда шаҳар ва қишлоқларда ишлаётган ўзбекистонликларнинг ҳақ-ҳуқуқлари кун тартибига чиқди.

Ҳукумат офтоб тиғида меҳнат қилаётган ишчи, деҳқон ва фермерлар соғлиги муҳофазаси учун алоҳида чора-тадбирларни ҳануз қабул қилгани йўқ.

8 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдирилишича, “Ўзгидромет” ташкилоти ноқулай об-ҳаво шароитларида ишлаётганларга енгиллик бериш бўйича таклифларини Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилган.

“Иқлими иссиқ давлатларда оммавий огоҳлантириш берилганда қўлланадиган ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд. Бундай ҳужжат биздаям шакллантириляпти. Ҳозирда янгиланиш ва тўлдириш ишлари олиб бориляпти. Тегишли тартибда шакллантирилиб, Адлия вазирлигидан ҳуқуқий хулоса олинган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди”, - деган “Ўзгидромет” раҳбари ўринбосари Феруз Сафаров 8 июль кунги матбуот анжуманида.

Аммо бу енгилликлар нимадан иборат бўлади ва шу жазирама ёздан иссиқда куйиб ишлаётганларга тақдим қилинадими - буниси ҳозирча номаълум.

Бундан ташқари, аномал иссиқда деҳқонлар ва бозорлардаги сотувчилар ҳам нафақат жони, моли ҳам куяётганини айтмоқда.

Тошкентдаку бозорлар ёпиқ, шароити бироз яхши. Аммо, вилоятларда қоқ офтоб тагида туриб савдо қилаётганлар маҳсулотлар иссиқда айниб қолаётгани, сабзавотлар сўлиб, харидорини йўқотаётганидан шикоят қилмоқда.

Шундай жазирама иссиқда хоразмликларни лол қолдирган яна бир янгилик - Амударёда чўмилишнинг пуллик қилиб қўйилгани бўлди.

Озодлик мобил мухбирига кўра, Амударё соҳилининг айрим қисмлари Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан “Хоразм миллий табиат боғи”га ажратилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги қарори билан вилоятининг Урганч, Хонқа, Хива, Янгибозор ва Ҳазорасп туманларида умумий майдони 21 минг 687 гектар майдон шу боғ тасарруфига берилиши маълум қилинган эди.

 

Эндиликда Урганч туманида яшовчилар боғ учун ажратилган сув ҳавзалари, хусусан Амударёда чўмилиб, дам олишни истаганлардан 12 минг 600 сўм миқдорида пул ундирилмоқда.

Айни пайтда мамлакатнинг бир қисмида 47-48 даража иссиқ кузатилган бир кезда бошқа қисмида шаррос қуйган ёз ёмғирлари ҳам кузатилди.

Айниқса, Фарғона водийсининг Ўзбекистон ва Қирғизистон қисмида 6 - 7 июль тушдан кейин жала ёғди, Сўх туманида сел келди.

Ўзбекистон Гидрометеорология маркази, 9 -10 июлда республиканинг барча ҳудудларида кучли шамол бўлиши кутилаётгани, айрим ҳудудларда қумбўронлари кутилаётганидан огоҳлантирди.

Аммо ҳарорат бироз тушса- да, об-ҳаво иссиқлигича қолади - турли ҳудудларда ҳарорат кундузлари 40 - 35 даражагача иссиқ бўлади.

Ўзбекистонлик гидрометеорологларга кўра, мамлакатдаги бу йилги жазирама иссиқ ва умуман сўнгги йилларда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгараётгани глобал миқёсда тезлашиб бораётган “иссиқхона эффекти” жараёнига боғлиқдир.

Бу жараён нафақат ер сирти, балки фазодаги иссиқ ва совуқ ҳаво оқимлари мувозанатини ҳам бузмоқда.

Глобал исиш боис 2000 йиллардан бошлаб, ҳар йилнинг чорак қисмида Ўзбекистонга кириб келадиган совуқ ҳаво оқими 10 ҳиссага камайиб кетган ва бу кўрсаткич яна пастлаши мумкин.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёзги ҳарорат иқлимий меъёрдан ўртача 6 даражага ошган.

Ҳаво ҳарорати нафақат Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунёда ҳам фавқулодда кўтарилиб бормоқда. Дунёнинг айрим минтақаларида ҳарорат 49 даражадан ошди.

Жумладан, Канада ғарбида аномал иссиқдан 500 киши вафот этди, ҳудудда фавқулодда вазият эълон қилинди, мактаблар, боғчалари ва бошқа кўплаб ташкилотлар иши тўхтади.

Аномал иссиқ АҚШнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳам кузатилмоқда. Портленд ва Сиэтл шаҳарларида 1940 йилдан бери биринчи марта 46 даража иссиқ қайд этилди.






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин поздравил москвичей с 1 Мая


Спорт в России и мире
Москва

На стадионе в Москве, таджики и узбеки, проигравшие русским футболистам со счетом 13:0 устроили массовую драку с нашими ребятами


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
WTA

Андреева обыграла Паолини и вышла в 1/4 финала турнира WTA в Мадриде


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Институт СТЭИ при поддержке Комитета общественных связей и молодежной политики города Москвы реализует проект "Вода Москвы"





Путин в России и мире
Москва

«Ану-ка, девушки!»: какой была легендарная передача, которая вернется на ТВ


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

«Набей им морду, покажи им, что ты настоящий белорус». Лукашенко о поездке спортсменов на Олимпиаду




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Цинизм зашкалил: Елена Зеленская повеселилась в Киеве с герцогиней Эдинбургской


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Виктор Цой

Бразильский футболист: «Я — большой фанат Виктора Цоя»



Москва

Xinhua Silk Road: Shaanxi Blower Group на Hannover Messe 2024 представила свои новейшие технологии

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net