Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Июль
2021

Лойиҳадан кучга кирган қонунгача 7 кун кифоя. Банк сири қонунида нима ўзгарди? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Фото: Depositphotos Бундай тезкорлик банк-молия соҳаси фаолларини хавотирга туширди. Kun.uz бунинг сабаби ва қонунчиликда аслида нима ўзгарганини ўрганди. Маълум бўлишича, бу қонун жамоатчилик вакилларида ташвиш уйғотишига бир неча сабаблар бор. Биринчидан, банк сирларига оид қонунчиликка фавқулодда тезлик билан ва кўздан панада ўзгаришлар киритилди. Жамоатчилик қонун Сенатга келиб тушгандагина бундан хабар топди. Иккинчидан, на қонун ташаббускорлари ва на Марказий банк қонундаги ўзгаришлар моҳияти ҳақида етарлича аниқ ва тушунарли маълумот бермади. Учинчидан, бу ўзгариш нима учун кераклиги ҳақида батафсил маълумотлар йўқ. Банк сирлари дахлсизлиги хавф остида қолиши бўйича хавотирларга нисбатан асосли баёнотлар янграмади. “Банклар керак эмасми?” — жамоатчилик хавотири Банк-молия соҳасининг қатор вакиллари банк сирига оид маълумотлар прокуратура ва тергов органларига автоматик тақдим этилиши ортидан “Банк сири тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятини йўқотаётганидан хадик билдирди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мазкур қонун лойиҳасини бир кунда уч марта ўқишдан ўтказишга улгурган. Бу ҳақда Twitter'да берилган саволларга жавобан парламент депутати Дониёр Ғаниев маълум қилди: — “Банк сири тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритилмоқда. Қачон улгурдинглар? — Сешанба кунги йиғилишда бирданига 3та ўқишда маъқуллаб юбордик. Биласку, баъзи қонунларни қабул қилишда илҳомимиз келиб, тез ишлаворамиз))) Буни ҳалигача тушунмасдан, қонунни 2-ўқишдаёқ қабул қилишга шошмайлик деган мен балога қолдим ҳар доимгидек))) — Яъни “срочно” олиб келинган проектни уч марта ўқишга улгурдингларми? — Масъул қўмита айтишича, қонун лойиҳаси ишчи гуруҳларда чуқур ўрганилган экан ва хавотирга ўрин йўқ эмиш))) Қанақа ўзгариш бўлди ўзи? “Банк сири тўғрисида”ги қонуннинг аввалги таҳририга биноан, терговчи ва суриштирувчилар шахснинг банк сирига оид маълумотларини олиш учун барча ҳолатларда прокурор санкцияси бўлиши талаб қилинар эди. Киритилган ўзгартишга асосан, бу тартиб енгиллашади: эндиликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқаронинг банкларда ҳисобварағи бор-йўқлигини Марказий банкнинг маълумотлар базасидан автоматик равишда олиши мумкин. Бунинг учун прокурор санкция бериши шарт эмас. Қонунга кўра, фуқаронинг банкда ҳисобварағи бор-йўқлиги ҳақидаги маълумот – банк сири ҳисобланади. Шу сирни билиш учун эндиликда терговчилар прокурордан санкция олишлари шарт эмас. Аммо санкция олиш талаб этилмайдиган ҳолатлар фақат шу билан чекланган: яъни ҳисобварақда пул бор-йўқлиги, ундаги қолдиқ маблағ миқдори, транзакциялар ёки кредит қарздорлиги каби маълумотларни билиш учун худди аввалгидек прокурор санкцияси керак. Янги қонундаги асосий ўзгаришнинг бу моҳияти парламент ва Марказий банк тарқатган расмий ахборотларда етарлича очиб берилмаган. Kun.uz Марказий банк матбуот хизматидан қўшимча изоҳ беришни сўради. “Буни оддий сўз билан тушунтирганда, терговчи ёки суриштирувчи юридик ёки жисмоний шахснинг банкда ҳисобварағи борми ёки йўқми, шуни била олади холос. Бу ҳисобварақда балки 1 сўм бўлиши ёки 1000 сўм бўлиши мумкин, у буни била олмайди. Ҳисобварағида қанча пул бор ёки ҳисобрақам айланмасини жиноят иши доирасида фақат прокурор санкцияси билан олиши мумкин”, – дея маълум қилди Марказий банк матбуот хизмати. Изоҳда қайд этилишича, терговчи ва суриштирувчиларга гумондор шахсларнинг банкларда ҳисобварақлари бор-йўқлигини автоматик аниқлаш имконини берувчи дастур ишлаб чиқилмоқда. “Дастур бир ой ёки 20 кунларда ишга тушади. Дастур орқали прокуратура ва тергов-суриштирув органлари мижознинг банкда ҳисоб-рақами бор ёки йўқлигини тезда билиши мумкин бўлади”, – дейилади МБ томонидан Kun.uz'га берилган изоҳда. Kun.uz'нинг: “Бу дастурдан фойдаланиш имконияти (“доступ”) қайси органларда бўлади?” деган саволига жавобан, МБ расмийси дастурдан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар фойдалана олишини маълум қилди. Маълумот учун, тезкор-қидирув органларига Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведкаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси органлари киради. Бу рўйхатга Коррупцияга қарши курашиш агентлиги органлари ҳам қўшилиши кутилмоқда. Бу ўзгаришлар нега қилинди? Марказий банк ҳам, Бош прокуратура ҳам “Банк сири тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришни жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро тажрибани миллий қонунчиликка имплементация қилиш зарурати билан тушунтирди. “Мазкур меъёр жиноят содир этилишининг олдини олиш ва аниқлаш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга оширишни кўзда тутади. Ушбу тартиб дунёнинг кўпгина мамлакатларида мавжуд бўлиб, фақат жиноятчи ёки жиноятда гумон қилинаётган шахсларга нисбатан қўлланилади”, – дейилган Марказий банк расмий релизида. Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова ҳам Kun.uz саволига шундай мазмунда жавоб берди. “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, оммавий қирғин қуроллари тарқалиши ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасида халқаро ташкилотлар Ўзбекистонга тегишли тавсияларни билдирган. Шу тавсияларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш масаласида бу қонун қабул қилинди. 99 фоиз фуқароларимиз қонунга итоат қилиб яшаяпти ва ишлаяпти. Уларнинг 1 фоизигина қонунни четлаб ўтмоқчи ва ноқонуний даромадларни олмоқчи. Нега шу тоифадаги шахсларнинг банк сирига оид маълумотларини олмаслигимиз керак экан?” – деди бош прокурор ўринбосари. Банк сирлари – нозик масала Мақола якунида иқтисодчи Отабек Бакировнинг шу мавзу юзасидан билдирган фикридан иқтибос келтириб ўтамиз. “Назорат ва тергов учун банк сирига оид материалларни олишни чексиз осонлаштириш мумкин. Лекин бундан иқтисодиёт кўрадиган зиён ҳаддан зиёдлиги ҳамиша асосий ўлчов воситаси бўлиши керак. Банк сирига оид маълумотлар бу худди интим, ёзишмалар, сўзлашувлар сингари. Уларга нисбатан доступнинг тийилмаган ва имконли бўлиши бизни қай томон етаклашини закийлар жуда яхши тушунадилар”.






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин сообщил о масштабных планах благоустройства территорий школ и детсадов


Спорт в России и мире
Москва

Легионер "Локомотива" Ньямси: в Москве жизнь дешевле, чем в Париже


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Даниил Медведев

Медведев сыграет с Бубликом в Мадриде 


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

"Экобас" не для Невы: стильные электросуда для Москвы делают в Ленобласти





Путин в России и мире
Москва

Президент России Владимир Путин подтвердил проведение XVI Международного военно-музыкального фестиваля «Спасская башня»


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Лукашенко заявил о желании построить в Белоруссии вторую АЭС




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Цинизм зашкалил: Елена Зеленская повеселилась в Киеве с герцогиней Эдинбургской


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Анастасия Волочкова

«Это будет для вас сюрприз и фурор!»: Анастасия Волочкова взяла с собой на Мальдивы свадебное платье



Москва

Праздничные мероприятия в Орле с 1 по 5 мая

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net