Андижонда тиктокер Мотамсаро она ҳайкалига қилган ҳурматсизлиги учун 15 суткага қамалди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Кадр: Telegram Андижон шаҳрида Мотамсаро она ҳайкалига ҳурматсизлик қилган 37 ёшли эркак жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалида маълум қилинди. Ижтимоий тармоқларда 3 нафар фарзанди бор 37 ёшли З.Қ. исмли фуқаро ҳайкал устига чиқиб ётиб олгани тасвирланган видео тарқалди. «Онахоннинг қучоғида ётибман... Кимлигини билмайман, сен танийсанми? Мен ҳам танимайман», — дейди у. Ушбу фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Маълум бўлишича, бу З.Қ. томонидан содир этилган иккинчи ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Бундан олдин у ҳаракатланаётган поезд остига ётиб олгани тасвирланган видеони интернетда тарқатган эди. Эркак қилган ишидан узр сўраб, қайта бундай иш қилмасликка ваъда берган. pic.twitter.com/7HrjnLuPmE — Shukhrat (@bankir2102) May 19, 2021 «Бундан буёғига яхши одам бўлиб, яхши ҳаётда яшашга ҳаракат қиламан. Ўйламаган хатти-ҳаракатим шунақа вазиятга олиб келди. Ёшларга бу ибрат бўлсин. Халқимиздан кечирим сўрайман, узр», — дейди у. Эълон қилинган кадрлардан кўриш мумкинки, ҳуқуқбузар эркак ҳайкални артиб, атрофини тозалаб қўйган.