«Беспредел ГАИ»га чора кўрилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ижтимоий тармоқда «Беспредел ГАИга ҳамма нарса мумкинми?» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик. Хизмат текшируви якунига кўра: Фуқаролар билан мулоқот жараёнида, хушмуомала, камтар ва босиқ бўлмасдан, носамимийлик билдириб, Ички ишлар вазирининг «Муомала маданияти» ва «Одоб-аҳлоқ қоидалари» тўғрисидаги буйруғи ҳамда Интизом Устави талабларини бузганлиги учун Пахтачи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори катта лейтенант М.Тоғаевга «Ҳайфсан», йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Ф.Ҳаитовга «Танбеҳ» интизомий жазоси берилиши, Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи майор С.Ортиқовнинг хатти-ҳаракатларини вилоят Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган катта офицерлар таркибидаги «Интизомий кенгаш»да кўриб чиқилиши белгиланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.