Исроил ракетаси халқаро ОАВлар жойлашган бинони портлатиб юборди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: РИА Новости Исроилнинг Ғазога берган ҳаво ҳужуми халқаро оммавий ахборот воситаларининг офислари жойлашган 15 қаватли бинонинг қулашига олиб келди, дея хабар бермоқда РИА Новости. «Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо шаҳридаги Ассошиэйтед Пресс ва Al-Jazeera каби бир қатор халқаро оммавий ахборот воситаларини жойлаштирган кўп қаватли уйини бутунлай йўқ қилди», дейилади хабарда. Исроил армияси ХАМАС бу бинони ҳарбий мақсадларда ишлатгани, хусусан, ҳаракат разведка хизматларининг идоралари у ерда жойлашганлигига ишора қилиб, берилган зарбани тасдиқлаган.