Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Май
2021

Саудия Арабистонидаги ўзбеклар Туркияга кўчмоқчи — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида туғилиб ўсган Иброҳим Атиқуллоҳ ўзбек тилида равон сўзлайди. Унинг гапларида Наманган шевасига хос сўзларни учратиш мумкинлигидан ота-боболари наманганлик эканлигини пайқаш қийин эмас. “Аждодларимиз 1930-йилларда Намангандан Афғонистонга боришган. У ерга Совет қўшинлари бостириб киргач, оиламиз Саудия Арабистонига кўчган. Отам амакимлардан сал кейинроқ, 1980-йилларнинг бошида кўчганлар. Ўшанда 18 ёшда бўлганлар. Оилада ўзбекча гаплашамиз, маҳаллада қариндош-уруғларнинг болалари билан катта бўлганман, араб тилини эса мактабга борганда ўрганганман”, – дея ҳикоя қилади у. Иброҳим айни пайт Туркиянинг Измир шаҳридаги университетда ўқийди. Унинг айтишича, Саудия Арабистонидаги баъзи ўзбеклар Туркияга кўча бошлаган, чунки подшоҳлик қонун-қоидалари уларнинг яшашини қийинлаштиряпти. “ Биз ҳали ҳам Афғонистон фуқаросимиз, анча йиллар олдин борган ўзбеклар Саудия Арабистони фуқаролигини олишга муваффақ бўлган. Лекин Саудия Арабистонида нефт қазиб олиш кучайгач, ҳукумат чет элликларга фуқаролик берилишини қийинлаштириб қўйган, бойликларимиз фақат ўзимизга қолсин деб ўйлашган бўлса керак-да. Масалан, менинг отамда ишлаш рухсатномаси бор, бизнинг оила ана шу рухсатномага асосан яшайди. Бу рухсатномани олиш ҳам осон эмас, Саудия Арабистони фуқароларидан бири сизга кафил бўлиши керак. 2015 йилда кучга кирган тартибга биноан отам ҳар бир оила аъзомиз учун ойига 400 риёлдан тўлашлари зарур, бу қарийб 100 АҚШ доллари дегани. Хуллас, отам ҳар ой қарийб 700 доллар тўлаяптилар. Аввалига тўлов миқдори 100 риёл эди, мана, йилдан-йилга ошиб 400 риёлга чиқди. Шу сабабли амакиларим, қариндошларимиз Саудия Арабистонидан аста-секин чиқиб кетишяпти. Афғонистонга қайтганлар ҳам бор, Туркияга келганлар ҳам бор. Айримлар Афғонистонда турмуш кечириш арзонроқ деб у ерни танлаяпти. Отам эса кетмоқчи эмаслар, имконим борича Мадинада яшайман деяптилар, чунки Мадинани яхши кўрадилар ”, – дейди у. Саудия Арабистонида туғилиб ўсганларнинг бирор жойга кўчиши осон эмас, лекин у ерда яшаш ҳам қийинлашяпти, дея тушунтиради Иброҳим Атиқуллоҳ. Унинг фикрича, Саудия Арабистонига янги бораётганларга жуда қийин бўлмайди, чунки улар шарт-шароитни олдиндан билиб боради, яъни ўзини одиндан тайёрлайди. Ўзбек муҳожирлари Саудия Арабистонидан ташқари Туркия, АҚШ ва Европа мамлакатларида ҳам яшашади. Истанбул маданият университетида тарих йўналишида илмий изланиш олиб бораётган Файзуллахон Отахоновга кўра, муҳожирларнинг дастлабки йирик тўлқини Марказий Осиёда совет ҳукумати ўрнатила бошлагандан кейин кузатилган. “ Туркистон заминида 1865 йилдан 1917 йилдаги инқилобгача чор Россияси ҳукмронлик қилди. Ҳокимиятга болшевиклар келгач, улар худосиз жамият барпо этишга киришди, бундан норози бўлган туркистонликлар “динимизни сақлаб қоламиз, ҳижрат қиламиз”, дейишди. Анча-мунча одам кўчди, албатта, имконияти борлар. Бундан ташқари, Совет ҳукумати маҳаллий бойларнинг бойликларини тортиб ола бошлади, ёппасига коллективлаштириш сиёсати юргазилди, булар ҳам муҳожирликнинг сабабларидан. Муҳожирлар асосан Афғонистонга кетишган. Кейинчалик Ҳиндистонга, Туркияга боришган, – дейди тадқиқотчи. – Яна бир гап: биласиз, 1917 йилнинг ноябрида Қўқонда Туркистон мухторияти ташкил топган, 1918-йилнинг февралида эса Қизил армия ва дашноқ арманлар томонидан мухторият тор-мор қилинди, катта қатлиом ўтказилди. Ана шу ҳодисадан кейин ҳам кўпчилик хорижга чиқиб кетган”. ХХ аср бошларида хориж мамлакатларига кетиб қолган ўзбекларнинг аниқ сони ҳақида маълумот топиш қийин. 1992 йилда Тошкентдаги “Фан” нашриётида чоп этилган “Хориждаги ўзбеклар” номли китобда биргина Саудия Арабистонида 300 минг ўзбек яшаши қайд этилган, улар “Туркистоний” ёки “Бухорий” деб аталади. Яқинда Саудия Арабистонида яшайдиган бир гуруҳ ўзбек муҳожирлари Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Туркистонликлар маданий-ижтимоий кўмак жамиятига мурожаат қилиб, Туркия фуқаролигини олишга ёрдам беришни сўради. Жамият раиси Акбар Ясса муҳожирларнинг мурожаати турк ҳукуматига йўлланганини маълум қилди. Ўзбек муҳожирлари Туркия ҳукуматидан осонлаштирилган тартибда фуқаролик беришини сўрамоқда. Туркия ҳам бизнинг ватанимиз, у ерда боқиманда бўлмаймиз, юрт ривожига қўлдан келганча ҳисса қўшамиз, демоқда улар. “Ватандошларимиз Саудия Арабистонида қийналишяпти, ҳатто чақалоқ учун ҳам солиқ тўлашади. Бундан ташқари тил, миллий урф-одатлар масаласи ҳам бор. Туркияга кўчмоқчи бўлганларнинг рўйхатини тузишибди, 6 мингча киши киритилган. Мурожаатларини тегишли идораларга етказганмиз, ҳали жавоб келгани йўқ, ҳозир коронавирус эпидемияси, шароит ҳаммага маълум, кутяпмиз, – дейди Акбар Ясса. – Қаерда бўлишмасин, улар ҳам бизнинг ватандошларимиз, ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз. Билишимча, улар Ўзбекистонга мурожаат қилмаган. Агар Ўзбекистон қабул қилса, у ерга ҳам боришни истайдиганлар топилади, албатта”. Манба: “Америка овози”






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Сергей Собянин прибыл в Кремль на церемонию инаугурации Путина


Спорт в России и мире
Москва

К.ВАЛИЕВА, 23 КИТАЙЦА, WADA помогают раскрыть сеть секретных преступных отделов. Дело Скрипалей можно дополнить с пользой.


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
ATP

Андрей Рублев поднялся на шестое место в рейтинге ATP


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Жителей Москвы предупредили об аномально холодной погоде





Путин в России и мире
Москва

Посвященную инаугурации Путина марку начали продавать в главпочтамте Москвы


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Польский судья отказался от должности и попросил защиты у Лукашенко. Он обвинил Варшаву в нечестной политике




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире

Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Анастасия Волочкова

«Больно смотреть»: Кудрявцева обнародовала переписку с Волочковой



Москва

МИД Абхазии: Ардзинба подал заявление об отставке из-за перехода на новую работу

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net