Миллиардер Билл Гейтснинг қизларидан бири коронавирусига қарши эмланди
Миллиардер Билл Гейтснинг қизларидан бири коронавирусига қарши эмланган.
24 ёшли Женнифер Гейтс ҳозирча зарур бўлган иккита дозадан фақат биттасини олган. «Мен COVID-19га қарши вакцинамни олдим» деган стикерни намойиш қилмоқда. Бошқалар ҳам вакцинация ҳақида ўйлаши керак, «Қанча кўп одам иммунитетга эга бўлса, шунча кўп ҳамма учун хавфсиз бўлади», — дея тушунтирди у.
У Билл Гейтс одамларни чиплаштиришни ният қилаётгани ҳақидаги туҳматга шама қилди.
Aввалроқ миллиардер COVID-19 га қадар ҳам шу каби бўҳтонларга дуч келганини тан олди ва вакциналарга бўлган ишончсизлик пандемияга қарши курашни секинлаштиришидан огоҳлантирди. Билл Гейтснинг ўзи 22 январда эмланган.
Женифер Гейтс — дунёдаги энг бой одамлардан бири ҳисобланувчи, бойлиги 124,3 миллиард долларга баҳоланган, Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг қизи. У Стенфорд университетида тиббий таълим олмоқда.