Тошкентда бир-бирига туташган 5та уйда ёнғин чиқди
![Тошкентда бир-бирига туташган 5та уйда ёнғин чиқди](https://gdb.rferl.org/A0FCDEAE-40AD-4004-9C09-F28F9CD946A9_w800_h450.jpg)
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 8 февраль куни бир-бирига туташган 5 та уй ёнғиндан зарар кўрди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, ёнғин Дучор берк кўчасидаги 14 А-уй ҳудудида соат 13:09 да бошланган.
“Воқеа жойига шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:16 да етиб борган, ёнғин соат 13:30 да қуршаб олиниб, соат 14:18 да тўлиқ ўчирилган”,-дейилади хабарда.
Ёнғинда бир-бирига туташган 5 та уйнинг томи ва ички қисми – жами 130 квадрат метр майдон ёнган. Уйнинг 360 квадрат метри ёнғиндан сақлаб қолинган.
Вазирлик ёнғин сабаблари ва зарар миқдори аниқланаётганини билдирган. Хабарда ёнғин пайтди зарар кўрган одамлар бўлгани ёки бўлмагани ҳақида маълум қилинмаган.