Тошкент шаҳар ИИББ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди
Ички ишлар вазири буйруғи билан Тошкент шаҳар ИИББ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тошкент шаҳар ИИББ тизимида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари подполковник Раҳматов Дониёр Бахтиёрович.
1980 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий, Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2002 йилда Тошкент шаҳар ИИББ Ўқув марказини тамомлаб, Учтепа тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимидан бошлаган. 2006 йилдан 2018 йилга қадар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБда профилактика инспектори, профилактика катта инспектори, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи в.б., ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2018 йилдан 2020 йилга қадар Юнусобод тумани ИИО ФМБда раҳбарлик лавозимларида хизмат олиб борган.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ 1-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Собирова Шоира Салоҳиддиновна ("Қатортол", "1-Қатортол", "Лутфий", "Оқ тепа", "Нафосат", "Боғзор" маҳалла фуқаролар йиғинлари).
Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ 4-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи майор Солижонов Шуҳрат Раҳматуллаевич ("Чимён", "Султония", "Гулсанам", "Катта Қорасув", "Шўртепа", "Шукур Бурханов", "Алишер Навои" маҳалла фуқаролар йиғинлари).
Миробод тумани ИИО ФМБ 3-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Рустамов Ботир Қаҳрамонович ("Иноқобод", "Наврўз", "Тонг юлдузи", "Байналминал", "Истиқлолобод", "Миробод", "Янги Миробод", "Темирйўлчилар", "Заминобод", "Биродарлик" маҳалла фуқаролар йиғинлари).
Яшнобод тумани ИИО ФМБ 4-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Файзуллаев Шерзод Эркинович ("Наврўзобод", "Бирлашган", "Парвоз", "Дилбоғ", "Илтифот", "Нодира", "Шохмардон", "Шохсанам", "Янгинур", "Ойдинкўл", "Донишманд" маҳалла фуқаролар йиғинлари).
Яшнобод тумани ИИО ФМБ 5-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Муҳаммадиев Отабек Рустамович ("Уйсозлар", "Ўрта масжид", "Янгиқўрғон", "Бехизор", "Тарновбоши", "Катта Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғинлари).
Яшнобод тумани ИИО ФМБ 6-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ҳақназаров Баходир Бахтиярович ("Қўйлиқобод", "Янги давр", "Бунёдкор", "Катта қўйлиқ", "Мумтоз", "Иқбол" маҳалла фуқаролар йиғинлари).