Қарши шаҳрига Хитойдан замонавий автобуслар олиб келинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси хабарига кўра, келтирилган 30 та автобусда йўловчилар учун максимал даражада қулайликлар яратилган. Жумладан, юмшоқ ўриндиқлар, совутқич воситалари, салондаги иқлим назорати, мукаммал хавфсизлик тизимлари шулар жумласидан. Қашқадарёга яна "Isuzu« русумли 50 дона янги автобус ҳам олиб келинган. Бу автобуслар транспорт бошқармаси қошида очилган "Транс авто Қарши" шўъба корхонаси ихтиёрига берилади ва Қарши шаҳридаги муҳим йўналишларга жойлаштирилади.