Ўзбекистонда яна 774 киши вирус юқтирди, 835 киши соғайди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 август куни мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 774та янги ҳолат аниқлангани ҳақида хабар берди. Бу – ҳозиргача кузатилган энг юқори кунлик ўсиш. Шу билан бирга, кун давомида COVID-19`дан тузалганлар сони бўйича ҳам рекорд янгиланди – 835 бемор касалликдан фориғ бўлди. Вазирлик яна 5та ўлим ҳолати ҳақида хабар берди, уларнинг барчаси – Тошкент шаҳрида рўй берган. Эндиликда ССВ статистикасига асосан, жами ҳолатлар сони 24 783, тузалганлар 15 299 нафар, вафот этганлар камида 147 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар (+774) 774та янги ҳолатнинг барчаси «коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида» аниқланган. 14та ҳудудий бирликнинг 10тасида янги зарарланиш ҳолатлари қайд этилди. Тошкент шаҳри – 484 Тошкент вилояти – 190 Андижон вилояти – 22 Бухоро вилояти – 21 Қашқадарё вилояти – 18 Сирдарё вилояти – 16 Фарғона вилояти – 13 Навоий вилояти – 4 Сурхондарё вилояти – 4 Қорақалпоғистон – 2 Тузалганлар (+835) Ўзбекистонда кетма-кет олтинчи кун соғайиш бўйича рекорд янгиланмоқда. 1 августда 11та ҳудудда жами 835 кишининг тузалгани маълум бўлди. Тошкент шаҳри – 396 Тошкент вилояти – 184 Бухоро вилоятида – 98 Сурхондарё вилояти – 36 Андижон вилояти – 32 Самарқанд вилояти – 30 Қашқадарё вилояти – 17 Наманган вилояти – 15 Сирдарё вилоятида – 14 Навоий вилояти – 5 Жиззах вилояти – 4 Фарғона вилояти – 4 Даволанаётганлар ва оғир аҳволдаги беморлар Расмий статистикага кўра, касаллик қайд этилган жами 24 783 бемордан 15 299 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 337 киши даволанмоқда. Улардан 592 нафарининг аҳволи оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.