Қозоғистонда молиявий пирамида аниқланди — 9 киши халқаро қидирувга берилди
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
![Қозоғистонда молиявий пирамида аниқланди — 9 киши халқаро қидирувга берилди
<br><br>???? Каналга қўшилинг! ????<br><br>
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q](https://zamin.uz/uploads/posts/2020-02/1582638018_826__90_2612586259.jpg)
Қозоғистонда молиявий пирамида аниқланди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги тергов бошқармаси бошлиғи Санжар Адилов брифингда маълум қилди. “Ҳозирда 22 та жиноий иш кўриб чиқилмоқда. Улардан учтаси молиявий пирамидадир: Ломбард 24, Эстейт Ломбард ҳамда Фойдали кредит”, — деди Санжар Адилов сешанба кунги брифингда. Қозоғистон ИИВ маълумотларига кўра, етказилган зарар миқдори 5 млрд тенге (125 млрд сўм)ни ташкил этади. Зарар гумонланувчиларнинг мол-мулклари ҳисобидан қайтарилади. Ҳозирда 9 нафар киши, жумладан 3 нафар пирамидалар асосчилари халқаро қидирувга берилган. 13 киши эса ҳибсга олинган.