Канчельскис “Ман Сити” – “Реал” баҳсига тахмин билдирди
“Қизиқарли ўйин бўлади. Ўйлашимча, Чемпионлар лигасидаги катта танаффусдан олдин, “Сити” бор кучини жорий мусобақага ажратади: уларнинг барча фикрлари, ҳамма тактик кўринишлари, энг яхши футболчилари. Англия чемпионати “Ливерпуль”га бой берилгани боис, ушбу мавсум энди уларучун Чемпионлар Лигаси биринчи рақамли турнирга айланади.
Назаримда, “Манчестер Сити” ва “Реал”нинг имкониятлари тенгдек. Ҳатто кичик устунлик, менимча, ҳозир “Сити” томонида. “Реал”да бироз пасайиш бор. “Сити”да эса танаффус камроқ бўлди ва улар яхши формада. Бироқ, “Реал” бу “Реал”. Бу Чемпионлар Лигасининг энг кучли жамоаларидан бири. Кўрамиз», дейди мутахассис.