Холанд ПСЖ билан ўйинда 60 метрни 6,64 сонияда босиб ўтди. Жаҳон рекорди эса 6,34 га тенг ВИДЕО
Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги ПСЖ (2:1)га қарши илк ўйинда спринтерлик тезлигини намойиш этди, дея хабар қилади СА.
19 ёшли норвегиялик ПСЖнинг бурчак тўпидан сўнг қарши ҳужумга ўтиш мақсадида 60 метрни 6,64 сонияда босиб ўтди.
Бу масофадаги жаҳон рекорди америкалик Кристиан Коулменга тегишли – 6,34, Норвегия рекорди эса 6,55га тенг.
Холанднинг оғирлиги 87 килограмм, бўйи эса 194 смга тенг.
Эрлинг Холанд «Боруссия» сафида 7та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди.