«ТОШКЕНТ-ҚЎҚОН» ЙЎЛИДА ДАҲШАТЛИ АВТОҲАЛОКАТ СОДИР БЎЛДИ. 3 КИШИ ЎЛИМ ТОПДИ…
Шу йил 18 феврал куни соат тахминан 08: 30 ларда Чинобод қишлоғи ҳудудида, «А-373 Қўқон-Тошкент» автомобил йўлида 35 ёшли А. У. бошқарувидаги «Нексия» автомобили қарама-қарши тарафдаги йўл чизиғига чиқиб, оқибатда 37 ёшли Й. А. бошқарувидаги «Тико», кетидан 49 ёшли З. Ж. бошқарувидаги «Gentra» автомобили билан тўқнашиб кетган.
Тўқнашув шу қадар кучли кечдики, «Gentra» ва «Тико» автомобили ҳайдовчилари, яна бир йўловчи Б. М. ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлди. Олти киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилди.
«Нексия» ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.