Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Февраль
2020

ҚАМОҚХОНАДА КЎРГАН-КЕЧИРГАНЛАРИМ… (10-қисм)

0

 

 

* * *

 

Энг асосийси, мелисаларнинг назарига тушмасам бас. Нонни кавшай-кавшай шаҳар марказига етиб олдим. Тонг ҳам ёришиб, кўчаларда, йўлакларда ўткинчилар кўпайган, ҳаммаёқни машина, автобуслар шовқини тутганди. Ҳаво эса барибир совуқ. Изғирин этни жунжиктириб, пальтога қаттиқроқ ўралишга мажбур этарди.

Шу кўйи кунни шаҳар айланиб ўтказдим. Ҳеч кимда шубҳа уйғотмадим чоғи, ошхоналарда бемалол овқатлана олдим. Дўконларни томоша қилиб, ўзимга иссиқ жемпр ҳам сотиб олдим.

Афсус, кеч тушиб, шаҳар кўчаларини симёғочлардаги ранг-баранг чироқлар ёрита бошлади.

Энди қаерга бораман? Қаерда тунайман? Меҳмонхонага кира олмайман. Ҳужжатим йўқ. Қолаверса, қўрқаман. Ким қаерда ижарага одам қўяди?..

Шундай хаёллар гирдобида қандайдир нотаниш кўчага кириб қолибман. Кўча юзида қиз-жувонлар тўп-тўп бўлиб олганча туришарди. Баъзилари шимда, баъзиларининг кийими калта бўлиб, оппоқ сонлари ўзини кўз-кўз қилиб турарди.

«Наҳотки, суюқоёқлар орасига келиб қолган бўлсам? — кўнглимдан ўтказдим мен. — Ҳа, аниқ ўшалар. Бундайларни Нина холаникида яшаб юрган пайтларимда ҳам кўп кўрганман…»

Шу тобда хаёлимга бир фикр келиб қолди.

— Бирор суюқоёқникига кириб тунасам-чи? Ҳам тунда кўчада қолмайман, ҳам…

Шундай хаёллар билан суюқоёқларга яқинроқ бордим.

Кутдиришмади. Четда турган паст бўйлиси югурганча олдимга келди.

— Сен?..

Не кўз билан кўрайки, қаршимда эрталаб нон дўкони ёнида менга урилиб кетган қиз турарди.

Олдинига нима дейишни билмадим. Хижолат тортган кўйи ерга боқдим.

— Нега жим бўп қолдинг? — қизнинг ўзи мени гапиришга ундарди. — Майли, тонгдаги воқеани унут! Мен ҳам аллақачон эсдан чиқарганман.

— Раҳмат! — дедим қизга жилмайиш қилиб.

— Хўш, дам оламизми?

— Албатта. Бироқ… Жойим йўқ.

Қиз кулиб юборди ва баттарроқ сузилди.

— Сендан жой сўрамадим-ку!.. Меникига борамиз. Тун бўйими, ё бир-икки соатгами?

— Тун бўйи. — жавоб қилдим лабимни тишлаб.

— Яхши, эллик сўм берасан.

Мени ҳозир пул қизиқтирмасди. Манави совуқдан ҳимоя этадиган уй бўлса бас. Бу қизнинг бағрида ётмасам ҳам майли. Фақат тинч, хотиржам тунаш насиб этса бўлди эди.

— Розиман, — дедим дангал. — Кетдикми?

— Пулинг борми ўзи? — сал ишонқирамай сўради қиз.

— Пулим бўлмаса бу ерга келмасдим. — дедим мен ҳам ундан баландроқ келиб. — Бошлайқол тезроқ!

— Хўп, кетдик. Фақат айтиб қўяй, таксида олиб кетасиз!..

Қизнинг бирданига «сиз»лашга ўтгани кўнглимни бўшатиб юборди ва уни маҳкам қучиб катта йўлдан ғиз-ғиз ўтиб турган машиналарга қўл кўтара бошладим.

Йўл-йўлакай танишдик. Қизнинг исми Тамара экан. Ўн беш ёшида ота-онаси автофалокатга йўлиққач, тирикчилик ўтказиш мақсадида ёмон йўлларга кирибди.

Ярим соатда Тамара яшайдиган квартирага етиб келдик. Квартира икки хонали, деярли жиҳозланмаган. Лекин озода эди.

— Тез ваннахонага кириб чўмилиб чиқ! — деди Тамара буйруқ оҳангида. — Унгача мен тухум қовуриб тураман.

Ваннахонада чўмиларканман, миямда «Қанийди мана шу уйда узоқ вақт яшаб қолсам!» деган ўй ғужғон ўйнарди.

«Ё таваккал айтиб кўрсаммикан? — ўйлардим ўзимча. — Нима қипти? Пулини тўласам бўлди-да! Кўнмаса-чи? Унда нима қиламан? Эртага бошқа бир суюқоёқни илинтираманми? Бир жиҳатдан яхши. Чўнтакда пул қаппайиб тургандан кейин менинг ўрнимда бошқа бўлса ҳам шундай йўл тутарди. Айш қиларди, ялло қиларди. Барибир бир кун мелисаларнинг қўлига тушишини, қайтадан турма азобига гирифтор бўлишини биларди. ҳа, Мен ҳам худди шундай қиламан. Башарти кўнмаса, бошқасини топаман-у, яшаб юравераман.

Ваннахонадан чиққанимда Тамара аллақачон дастурхон тузаб қўйган, ўзи эса балконда турганча сигарет чекарди.

У мени кўрди-ю, сигаретини кулдонда қолдириб ошхонага кирди.

— Намунча девдайсан? — кулиб сўради у менинг бўй-бастимга ҳайрат аралаш боқаркан. — Одам шунчалик ҳам новча бўладими?

— Сенга ёқмайдими новчалар? — секин қизга яқин бордим-да, бўйнидан қучиб ўзимга тортдим.

— Йўқ, олдин овқатланишинг керак. — ўзини нари тортди Тамара. — Акс ҳолда…

— Буёғини айтмасанг ҳам ўзим яхши биламан. — дедим унга маъноли кўз қисиб. — Лекин билиб қўй, мен жуда ёмонман.

— Вой-вой-вой… Мақтаниши қаранглар… Сендақа ёмонларнинг кўпини кўрганман, йигит!.. Хўш, қорнинг тўйдими?

— Тўйди. — чойдан ҳўплаб ўрнимдан туришга чоғландим.

— Шошилма, — билагимдан маҳкам тутиб олди Тамара. — Олдин ҳақини чўзиб қўй. Ана ундан кейин турасан.

— Уф-ф!.. ҳамманг бир гўрсан-а! Хўш, қанча бўлади ўзи?

— Эсингдан чиқдими? Айтдим-ку ўша ёқда. Эллик бўлади, эллик!..

Мен чўнтагимни ковлаб бир дона элликталик чиқардим.

— Ма, ол!..

— Мана бу бошқа гап. Ҳамма эркак ҳам сендақанги дангалчи бўлсайди.

— Нима, бошқалар олдин бериб қўймайдими?

— Э, ўлиб кетсин унақалар!.. — деди Тамара ўнг кафтимни юзига босиб. — Сени учратганим яхши бўлди.

Биз қўлтиқлашганча ётоққа кирдик.

Тўғрисини айтсам, Тамара Мариядан буткул фарқ қиларди. Ундан анқиган атир-упа ҳиди мени эритиб борар, бўсалар олиб, гулдек баданини сийпалаб тўймасдим…

 

* * *

 

— Сен жуда ёқимтой экансан! — дедим эрта тонгда ширин уйқуда ётган Тамарани туртиб. — Эшитяпсанми?

Тамара истар-истамас кўзларини очди-да, кўксимга бош қўйди.

— Ёмон экансан! — эркаланган оҳангда шивирлади у. — Жоним чиқиб кетаёзди. Шунчалик ҳам қийнайдими?..

— Мен ҳамма аёлниям қийнайвермайман. Демак, сен менга ёқиб тушдинг.

— Унда бугун ҳам қолақол! — менга умидвор термулди Тамара. — Сени умуман қўйворгим келмаяпти.

— Қолишим мумкин. Аммо бир шартим бор.

— Шарт? Қизиқ бўлди-ку! — Тамара даст ўрнидан туриб лабларимга бармоқ босди. — Ҳали менга ҳеч ким шарт қўймаганди.

— Мен қўяман-да! — жилмайиб Тамарани қучдим. — Бу шартим сенгаям ёқиб тушиши аниқ.

— Айт! Намунча чайналасан? Ичим қизиб кетяпти.

— Агар қолишимни хоҳласанг, анави жойга чиқмайсан. Фақат менминан бирга бўласан. Пулига гап йўқ.

— Ў, зўр-ку! — кулиб юборди Тамара. — Шунчалик боймисан?

— Сенга нима фарқи бор? Бошқалардан ҳам ўша пулни оласан-ку! Яхши эмасми?

— Умуман… Ёмон фикр эмас. Аммо… Бошлиқ нима деркан?

— Бошлиқ?

— Ҳа, биздаям бошлиқ бор. У жуда баджаҳл эркак. Мижозлар мени қидирса-ю, топа олишмаса, тутоқиб кетади.

— Уёғидан кўнглинг тўқ бўлсин! Бошлиғинг билан керак бўлганда ўзим гаплашаман.

— Унда сенам эшитиб қўй, — ўрнидан туриб кетди Тамара. — Бир кеча-кундузга юз сўмдан берасан. Ҳар куни эрталаб қўлингдан ўша пулни санаб оламан.

— Шу холосми? Хўп, ҳозир берайми?

— Тез!..

Мен каравот четига илинган пальтом чўнтагидан иккита элликталик олиб Тамарага узатдим. Ва пулни қўлига олиб оғзининг таноби қочган «суюклигим»ни қайтадан каравотга босдим.

 

* * *

 

Сўнгги уч кун ҳаётимдаги энг тотли лаҳзалар бўлди десам муболаға бўлмас. Ёқимтой, оқ-сариқдан келган, малла сочи елкасини ўпган Тамарани фақат овқатланиш палласидагина бағримдан бўшатардим. Қолган лаҳзаларда муҳаббат мевасини биргалашиб баҳам кўрардик. Чарчаб уйқуга кетсак-да, қўлларимиз бир-биримизнинг бўйнимизга чирмашганча қоларди.

Тан олмай иложим йўқ. Тамарани суюқоёқ дейишга сира тилим бормай қолганди. Чунки, у саранжом-саришталик билан иш тутар, ҳар бир ҳаракатида покизалик балқиб турарди.

Учинчи кун. Эрта тонг. Алақ-жалақ тушлар кўрдим шекилли, уйғониб кетдим. Юрагим ғаш тортиб секин ўрнимдан қўзғалдим ва дераза қаршисига бориб сигарет тутатдим.

Шу пайт ташқари эшик безовта тақиллади. Аввалига жим туриб эшитдим. Подъездда кимнингдир сўкингани қулоғимга чалингач, ҳушёр тортиб қўлимдаги сигарет қолдиғини кулдонга босдим.

Бу орада Тамара ҳам уйғониб кетди.

— Ким экан тонг саҳарлаб бақирган? — норози ғудранганча халатини эгнига илди у. — Чиқ-чи!.. Тағин бошлиғимиз бўлмасин!

Секин йўлакка чиқиб ташқари эшикни очдим. Рўпарамда ўрта бўйли, қориндор, тахминан қирқларга кирган эркак турарди.

— Тома!.. — бақирди эркак салом-аликни ҳам нася қилиб. — Қаердасан? Тез чиқ буёққа!..

— Ҳа, нима бўлди? — Тамара орқамдан келиб остонада тўхтади. — Тинчликми, Ваня?..

— Сендан сўрамоқчийдим буни! — дағдаға қила кетди эркак. — «Точка»га чиқмай қанд еб ўтирибсанми? Мендан яшириқча мижоз қабул қиладиган бўлдингми ҳали?..

Жаҳлим чиқиб кетди.

— Вей, намунча кеккаймасанг? Кимсан ўзи?

— Нима? Тома, бу нусха қаердан кеп қолди? Нега менга иягини кўтаряпти?

— Бақиравермасдан ичкарига кирсанг-чи! — эркакнинг ёқасидан тутиб йўлакка судракладим. — Мана, энди гапир!

— Йўлдан қоч, йигит! — менга алам билан боқди эркак. — Мен Томани олиб кетгани келганман. У ишга чиқиши керак.

— Ҳеч қаерга бормайди! — дедим чўрт кесиб. — Мен Томани сотиб олганман. Нима қилардинг? Урасанми?

— Урсам абжағингни чиқариб қўяман! Қани, йўлни бўшат!

— Ур! Нимага қараб турибсан? Урмайсанми?

Эркак афтини бужмайтирди-да, Тамарага бир қараб олгач, муштини оғзимга тиради. Мен бўлсам, эпчиллик билан қўлини қайириб олдим-у, томоғига чанг солдим.

— Қўйвор, ҳезалак! Ҳозир сенга…

Эркак кутилмаганда қўлини бўшатиб олиб чотимга ёпишди. Мана шу қилиғи мени баттар ғазаблантириб юборди.

Уни бор кучимни ишга солиб итариб юбордим ва югуриб бориб дуч келган ерига тепа бошладим.

— Вой-дод! Ўлдириб қўясан! Бас қил! — қичқириб атрофимда зир югурарди Тамара. — Уни калтаклашга ҳақинг йўқ! Қўйвор!

Орадан сал ўтиб эркак жим бўлиб қолди.

— Ўлдириб қўйдинг-ку, номард! — полда чўзилиб ётган эркакнинг устига ўзини отди Тамара. — Нима қилиб қўйдинг? Энди нима бўлади?..

— Жим бўл! Намунча уйни бошингга кўтарасан? Балки ҳушидан кетгандир.

— Ана, кўкариб кетди!.. Кўрмаяпсанми?..

Бу гапдан сўнг эгилиб эркакнинг нафас олишини текширган бўлдим. У зўрға нафас олар, юрак уриши тобора секинлашиб борарди.

— «Тез ёрдам»га қўнғироқ қил! — буюрдим Тамарага. — Тез бўл! ҳозирча тирик!

Биз эркакни то балконга судраклаб чиқиб, телефонга етгунимизча, орадан беш-ўн дақиқа ўтиб қолди.

Бир маҳал ташқари эшикни кимлардир тепа бошлади. Тамара чопиб бориб эшикни очди-ю, шу заҳоти ранги оқариб ортга қайтди.

Мен ҳайрон бўлиб йўлакка чиқдим… Ва қотиб қолдим.

Рўпарамда тўрт нафар милиционер турарди.

 

* * *

 

Одам боласининг бу қадар тез ўзгаришини мана шу ерда кўрдим. Милиционерларга кўзи тушган Тамара ҳозиргина мен билан ҳамдарддек югуриб, жасадни беркитиш йўлини қидираётганини унутиб, бирдан тусини ўзгартирди ва бақира бошлади:

— Мана шу! Шу ўлдирди акамни! Уйимга бостириб кирди! Мана, мениям ҳаммаёғимни момоталоқ қилиб ташлади!

Аёл кишининг фарёди ҳар қандай эркакни ҳушёр торттиради. Милиционерлар бараварига менга ёпишишди…

Тамаранинг иккиюзламачилиги менга алам қилиб, қаршилик кўрсата бошладим. Икки билагимдан олиб нуқул эгиб олмоқчи бўлаётган милиционерга кутилмаганда калла солдим. У учиб бориб йўлакдаги шкафга урилди.

Афсуски, тўрт кишига бас кела олмадим. Улар бир амаллаб қўлларимни қайиришди ва полга юзтубан ётқизишди. Қайсидир бири қўлларимни кишанлади.

— Синглим, жасад қаерда? — сўради бошимни маҳкам босиб олган милиционер ҳамон увиллаганча аюҳаннос солаётган Тамарадан. — Намунча дод-вой қиласиз? Кўрсатмайсизми жасадни?

— А-ана… Балконга ётқизиб қўйганман. — деди пиқиллаб Тамара. — Бу… Ярамас пулларимгача тортиб олди! Ишонмасаларинг чўнтакларини ковлаб кўринглар!..

— Вася, буни машинага орт! — буюрди тик тургани. — Тўхта, чўнтакларини текшириб кўр!..

Кўз очиб юмгунча чўнтакларимдаги пулларни тийин-тийинигача тортиб олишди. Ўзимни эса машинага қамашди.

«Ифлос! — дердим хаёлан ўзимга ўзим. — Ҳали шошмай тур! Сендан албатта ўч олмасдан қўймайман! Итдай ўлиб кетасан!..»

 

* * *

 

Шаҳар ишки ишлар бош бошқармаси навбатчилик қисмидагилар мени кўришди-ю, типирчилаб қолишди. Бунинг ҳайрон бўладиган жойи йўқ. Суратларим аллақачон турмадан қочганлар қаторидан жой олиб улгурганди. Навбатчи офицер телефонга ёпишди. Афтидан турмага сим қоқди шекилли, гаплашиб бўлгач, мийиғида жилмайиб қўйди.

— Буни тўппа-тўғри турмага етказинглар! — деди у ёнида буйруқ кутаётган милиционерларга. — Биласизларми бу нусха ким?

Милиционерлар елка қисиб олишди.

— Ўта хавфли рецидевист. Бўйнида, адашмасам, саккизта мурда турибди. Бунинг устига камерадан қочиб кетган. Вей, — офицер иягимдан тутиб менга совуқ тикилди. — Энди тирик қолмайсан! Ўлдим деявер! Айтганча, Вася, келганларингдан кейин тўғри менга учрашасизлар! Сизларни мукофотга тавсия қиламан!

— Ҳали буни исботлаш керак, начайлик! — жавоб қилдим мен ҳам унга худди шундай совуқ боқиб.

Тап тортмай тилга кирганим офицерга ёқмади. У қорнимга муштлади.

— Олиб кетларинг! — бақирди ёнидагиларга.

Буйруқни эшитганлари заҳоти милиционерлар икки елкамдан маҳкам босиб ташқарига судраклашди.

Милиция машинаси иккита улкан ва баланд дарвозалардан ўтиб турма ҳовлисида тўхтагач, негадир енгил тортгандек бўлдим. Итларнинг акиллаши, соқчиларнинг бақир-чақирлари қулоғимга кирмади. Ҳатто, олдинда кутаётган қийноқлар, карцер балоси тўғрисида ҳам ўйлаб кўрмадим.

Хаёлан Еленани тасаввур қилдим. Унинг малла сочлари, оқ халат ярашиб турган тик қомати, пирпираб ҳар қандай эркакни маст қилувчи узун киприклари, ҳар замон титраб кетувчи ингичка лаблари кўз олдимдан ўтаверди.

«Хайрият, уни қайтадан кўрадиган бўлдим! — кўнглимдан ўтказдим машина эшиги очилишини кутарканман. — Ҳозир эшикни очишади. Чарм таёқ билан савалай-савалай навбатчилик қисмига олиб киришади. Ундан сўнг ҳойнаҳой карцерга қамашса керак. Балки стакангадир… Бунинг қизиғи йўқ. Нима бўлгандаям барибир Еленани кўраман-ку!..»

Ўзим ҳам қисқа муддат ичида пишиб, ҳақиқий жиноятчига айланибман чоғи. Ҳеч нарсадан қўрқмай қўйдим. Дунёни сув боссса тўпиғимга чиқмайдигандек хотиржамман. Тўғри-да, сиқилиб, қўрқиб нимага эришаман. Мен бу ердагилар учун қотил, ашаддий каллакесарман. Шундай экан, яхшилик, ширин сўз кутишим ғирт аҳмоқлик эмасми?

— Қани, туш итдан тарқаган! — бақирди баланд бўйли, кенг елкали, ранги асаблари бўшроқ одамни юрак касалига йўлиқтиргудек совуқ бир нусха эшикни очиб.

Ним қоронғиликда унинг кийимига разм солдим. Майор экан.

«Бу Василий Ивановичнинг ўрнига тайинланмаганмикан?..» — ўйладим ўзимча секин пастга тушиб.

Мени ҳайрон қолдириб, ташқарида турган аскарларнинг ҳеч бири калтаклашмади.

Қишнинг совуқ ҳавосидан сўнгги бор тўйиб симирдим-да, аскарларнинг олдига тушдим.

(давоми бор)

Олимжон ҲАЙИТ






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин: В Щербинке будут запущены автобусные маршруты к МЦД и соцобъектам


Спорт в России и мире
Москва

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге о строительстве спортивных объектов


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
WTA

Россиянка Андреева стала рекордсменкой на турнирах WTA-1000


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Вокруг парка на электромобиле: что будет доступно напрокат в Москве





Путин в России и мире
Москва

Президент России Владимир Путин подтвердил проведение XVI Международного военно-музыкального фестиваля «Спасская башня»


Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Генсек НАТО прибыл в Киев: главные заявления Столтенберга и Зеленского


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Фрэнк Синатра

Таунхаус Фрэнка Синатры впервые выставлен на продажу



Москва

Поджигатели вертолёта Ка-32 в Остафьево сознались в диверсии на железной дороге

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net